Ҳафта давомида Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Кун.uz дайжестида эслатиб ўтилади.

Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.  

Президент мазкур сафари давомида Фарғона асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув марказида бўлди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона туманидаги “Миндонобод агросаноат” агрофирмасига ташриф буюриб, вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Ушбу ташриф давомида Марғилонда Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкали қад кўтариши айтиб ўтилди.

23 июнь куни Президентнинг Фарғона вилоятига сафари давом этди. Давлат раҳбари шу куни Фарғона шаҳридаги кичик саноат зонасида бўлди.  Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканида яратилган шароитлар билан танишди

Халқаро пресс клубда ўтказилган анжуманлар

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ШҲТ саммити якунларига бағишланди. Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ШҲТ - кенг минтақа халқларининг юзага келган муаммоларга нисбатан муштарак жавоби эканлигини таъкидлади.

Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда спорт олами, Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон сентябргача ўртоқлик учрашуви ўтказадими, деган саволга Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев жавоб берди.  Бундан ташқари, мазкур анжуманда Самвел Бабаян ҳақида тўхталинар экан ЎФФ ходими терма жамоа бош мураббийининг қочиб юрганини тан олди. Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов ҳам ўзбек футболи ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Лавозимий ўзгаришлар

Шўрчи тумани ҳокими халқ билан ишлай олмагани учун ишдан олинди

Қорақалпоқ давлат университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўзгарди. Шу билан бирга раиснинг Савдо-саноат палатасидаги ўринбосарлари таништирилди.

Давлат бошқаруви Академиясига янги ректор тайинланди

Марказий банк раиси ўринбосари тайинланди

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига раис тасдиқланди

Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосарлари тайинланди

ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Президент қарори билан бир қатор вазирлар ва қўмиталар раислари ўринбосарлари тайинланди

Технология

Транспорт тўловини автоматлаштирувчи дастурий комплекснинг иккинчи авлоди ишлаб чиқарилди

Мобиль операторлар 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб сўмдаги тарифларга бутунлай ўтиши мумкин

Ўзбек олимлари томонидан янги озонатор яратилди 

UZMOBILE «ZiyoNet» тармоғи ресурсларига имтиёзли уланиш имкониятини тақдим этади

Спорт хабарлари

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийлари Самвел Бабаяннинг фаолиятига нисбатан ўз муносабатларини билдиришди. Рауф Инилеевнинг фикрича, Бабаян энг кучли таркиб ҳақида гапирганда анча шошилган. «Мен эса мутлақо бошқача фикрдаман», деб таъкидлади Вадим Абрамов Бабаянга қарши фикр билдирар экан.

Олий Лига учрашувлари интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади

Ўзбекистон МТЖ Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар олдидан учта ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказмоқчи

«Пахтакор» Арвеладзени янги бош мураббий сифатида таништирди. Бу жентльмен аслида ким?  Шунингдек, Марко Симич «Пахтакор» билан 2,5 йиллик шартнома тузди.  Бундан ташқари, «Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси «Пахтакор»га ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида

22 июнь куни соат 10:20 да Самара—Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқда икки қаватли Mercedes автобуси ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (Ўзбекистон фуқаролари), 18 киши касалхонага етказилди (17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Қозоғистон фуқароси). 25 кишига ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди. ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди.  Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг қариндошларига етказилади.  24 июнь куни Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Биогаз қурилмаларини жорий этиш бўйича дастур қабул қилинди

Япония визасини олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди

Мирзиёев Россия билан миграция бўйича келишувни тасдиқлади

Ўзбекистоннинг “Кварц” АЖ жаҳоннинг нуфузли танловларида ғолиб бўлди

Абитуриентлар диққатига: Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди

Мирзиёев ЕТТБ билан доиравий битимни тасдиқлади

МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди

Қизиқарли мақолалар

Боровский номидаги тиббиёт коллежига янги ўқув йили учун қабул бўладими?

«Валюта бозорини эркинлаштириш билан қўрқитиш керак эмас»

Хусусий тиббий клиникалар машинаси нега жаримага тортилмоқда?

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари «ақлли» бўлади

“Билиб қўй, мазанг қочади...” (Журналистнинг бошидан кечирганлари)

Йўқотилган авлод ёхуд 11 йиллик таълим тизими атрофида кечган ўйлар

Акс-садо: “Коллежларда ўқиган авлод йўқотилди”, дейиш кўр-кўрона ҳукм қилишдир