Канадалик ҳарбий Ироқдаги амалиётлар вақтида узоққа ўқ узиш бўйича рекорд ўрнатди. У ИШИД жангарисини 3540 метр масофадан нишонга олишга муваффақ бўлди. Don't Panic шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди

Манбага кўра, снайпер ТАС-50 милтиғидан фойдаланган. Ўқ нишонга тегиши учун 10 сония керак бўлган. 

Бундан аввалги рекорд британиялик снайперга тегишли бўлиб, у 2009 йилда 2475 метр масофадан толибон жангчисини қулатганди.

ТАС-50. Фото: dnpmag.com

ТАС-50 дунёнинг энг яхши снайпер милтиқларидан бири ҳисобланади. Машҳур снайпер Крис Кайл ҳам айнан шу қуролдан фойдаланишни маъқул кўрган.