20 минг сўм эвазига ўз ўйида фоҳишахона ташкил этган фуқаро аниқланди

Жамият 26 Июнь 2017 19133
Иллюстратив фото

21 июнь куни соат 17:20 ларда ўтказилган тадбирлар давомида, Нукус шаҳрида яшовчи, 1973 йил туғилган фуқаро Отарбай Махамбетов (исми шарифлари ўзгартирилган) Нукус шаҳри худудида жойлашган ўз уйида фоҳишахона ташкил этиб, 20.000 сўм эвазига, фуқаролар «Х» ва «А»ларининг жинсий алоқада бўлишлари учун, шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда «Kruz.uz» хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри ИИБ Тергов бўлими томонидан фуқаро О.Махамбетовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар