Аргентинанинг Мендоса вилоятида автобус иштирокида ЙТҲ рўй берди. Todo Noticias’нинг хабар беришича, автобусда рақс мактаби ўқувчилари бўлган.

Нашр маълумотига кўра, автобус салонида Буэнос-Айресдаги рақс мактабида таҳсил олувчи болалар гуруҳи ва уларнинг ота-оналари бўлган.

Ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан болалар ҳам, ҳалок бўлди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди.

Полиция автоҳалокат сабабини очиқламаган. Таъкидланишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Аввалроқ Бразилияда юк машинаси, автобус ва иккита тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 21 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.