Беларуснинг Москвадаги элчиси Игорь Петришенконинг маълум қилишича, Минск келажакда Россиядан “Искандар” ракета мажмуаларини харид қилиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Зенит-ракета мажмуалари бўйича, Беларусда бугунги кунда асосий ЗРМ – С-300 тизимидир. С-400 мажмуалари ва “Искандар” тезкор-тактик ракета мажмуаларини етказиб бериш имконияти, яхшиланган хусусиятларга эга янги қурол пайдо бўлса, кўриб чиқилиши мумкин”, - дея маълум қилди у.

Петришенконинг сўзларига кўра, Беларусь ҳукумати келажакда Иттифоқ давлат ҳаво чегараларини қўриқлашга Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво мудофааси қўшинларининг Су-30СМ қирувчилари киришишини мўлжалламоқда.