Британия ҲДКнинг энг катта кемаси - Queen Elizabeth авиаташувчиси – Шотландиядаги портдан илк бор сафарга чиқади. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Queen Elizabeth икки йил давомида денгиз синовларида иштирок этади. Авиаташувчи экипажи 700 нафар денгизчидан иборат, улар сўнгги бир-икки ҳафта давомида кема бортида машқлар ўтказди.

Денгизчилар учун илк вазифа – кемани кўрфаздан олиб чиқиш бўлади. Авиаташувчи жанговар синовларга 2018 йилнинг октябрида киришади. Улар АҚШ Шарқий қирғоқларида бўлиб ўтади.