Канадалик 24 ёшли ҳарбий хизматчи Меган Куото Буюк Британиядаги Букингем саройи қироллик гвардиясига бошчилик қилган илк аёлга айланди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Меган Куото қоровулнинг ўзгариши махсус маросимида гвардияга раҳбарлик қилган.

«Мен ўз ишимни шунчаки яхши бажаришга ҳаракат қилмоқдаман», - дея маълум қилди Куото.

Қироллик гвардияси XVII асрда ташкил этилган, у Британия қироличасини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажаради.