Америкалик машҳур мультипликатор-рассом Уолт Дисней томонидан 1953 йилда чизилган биринчи Диснейленднинг асл харитаси кимошди савдосида 708 минг долларга сотилди.

Кўнгилочар боғ расми Микки Маус муаллифининг ўзи томонидан сармояларни жалб этиш мақсадида яратилган, деб хабар бермоқда BBC.

Харитада Дисней Калифорнияда 1955 йилда қурилган боғни қандай кўриши тасвирланган.