Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда

Иқтисодиёт 26 Июнь 2017 8179

Эрон исботланган табиий газ захиралари бўйича давлатлар ўртасида етакчилик қилмоқда.

2016 йил ҳолатига кўра, Эрон дунёда исботланган 186,6 трлн куб метр газ захираларидан 33,5 трлн куб метрига эга.

BP компанияси томондан чоп этилган 2017 йилги жаҳон энергетикаси статистик шарҳида  (Statistical Review of World Energy 2017) келтирилган маълумотларга кўра, мавжуд газ захиралари жаҳон иқтисодиётининг эҳтиёжларини 50 йилдан кўпроқ муддатга қоплашга етарлидир.  

Газ захиралари энг кўп Яқин Шарқда мужаммаслашган, бу қиймат 79,4 трлн куб метрни ёки жаҳон газ захирасининг 42,5 фоизини ташкил қилади. 

Кейин эса таркибига Россия ва Туркманистон каби йирик газ ишлаб чиқарувчилар кирувчи Евросиё қитъаси келмоқда, унинг ҳиссасига 56,7 трлн куб метр газ захираси тўғри келмоқда. Газ захираси энг кам миқдорда Жанубий ва Марказий Америкада мужассамлашган (7,6 трлн куб метр).  

Бу борада давлатлар ўртасида 2-ўринни Россия (32,3 трлн куб метр), 3-ўринни Қатар (24,3 трлн куб метр) эгалламоқда.

BP маълумотларига кўра, 2016 йилда энг йирик газ олувчи давлат АҚШ бўлган (749,2 млрд куб метр), бу эса бутун жаҳон бўйлаб газ олишнинг 21 фоизини ташкил қилган. Кейинги ўринни 579,4 млрд куб метр газ билан Россия эгаллаган.

Етакчи учталикни Эрон якунламоқда, у улкан миқдорда газ захираларига эгалигига қарамасдан, бор-йўғи 202,4 млрд куб метр газ қазиб ололган.

 

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар