Эронда нефтни қайта ишловчи заводда ёнғин юз берди, натижада камида 100 киши жабрланди, деб хабар бермоқда «Синьхуа».

Таъкидланишича, ёнғин Исфахон шаҳрида рўй берган. Олов олтингугурт сақланадиган жойда чиққан.

Жабрланганлардан кўпчилиги газдан заҳарланди, баъзилари шифохонага олиб кетилди.

Айни дамда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.