Европада Бельгиядаги атом электрстанцияларига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Жаҳон 26 Июнь 2017 3835

50 мингга яқин бельгиялик, германиялик ва голландияликлар 25 июнда Бельгиядаги "Тианж" АЭСининг иккинчи ва "Дул" АЭСининг учинчи реакторини ёпиш талаби билан оммавий намойишларда иштирок этдилар, деб хабар бермоқда Бельгия ОАВ. Намойиш ташкилотчиларининг таъкидлашича, намойиш иштирокчилари ёнма-ён туриб, узунлиги 90 км лик трансчегаравий занжирни ташкил қилишган.  

Маълумотларга кўра, бу занжир Бельгиядаги Льеж яқинида жойлашган "Тианж" АЭСини Германиядаги Ахен ва Нидерландиядаги Маастрихт шаҳарлари билан боғлаши керак эди.

Бельгия билан қўшни бўлган, вақт ўтиб ядровий энергетикадан воз кечишга қарор қилган  Германия, Люксембург ва Нидерландия АЭСлар ҳолати ва ёшидан хавотир билдиришмоқда.

Намойишчилар анчадан бери ишлатилиб, эскириб қолган ва корпусларида микродарзлар аниқланиши сабабли 2 йилдан кўпроққа тўхтатилиб, 2015 йилда яна ишга туширилган "Тианж 2" ва "Дул 3"ни дарҳол тўхтатишни талаб қилишган.

Бельгия ҳукумати халқаро мутахассислар билан бир қатор синов ва маслаҳатлашувлар ўтказгач, реакторларни яна ишга туширишга рухсат берганди.

Бу ҳолат Бельгия ва унга қўшни давлатлардаги жамоатчиликни хавотирлантирмоқда. Намойишчилар, шунингдек, амалдаги ҳукуматнинг қолган эскириб қолган реакторлар ишлаш муддатини яна 10 йилга узайтириш қарорига қарши чиқишмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар