ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича халқаро коалиция қўмондонлиги террорчилар етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилинганини ҳозирча тасдиқлай олмайди. Бу ҳақда коалиция қўмондони ўринбосари британиялик генерал-майор Руперт Жонс маълум қилди.

"Сўнгги бир неча ой ичида ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақида кўплаб баёнотлар берилди. Бироқ бизда бунга далиллар ҳозирча йўқ. Айни дамда унинг ўлимини тасдиқлай олмаймиз... Ҳаттоки у тирик бўлса ҳам, фаол ҳаракат қила олмайдиган ҳолатга тушиб қолган, у катта эҳтимол билан Раққа ёки Мўсулда бўлиши мумкин", - деган Жонс Бағдоддаги телефон орқали анжуманда.

Генералнинг тасдиқлашича, ал-Бағдодий Россия зарбаси пайтида Раққада бўлган бўлиши мумкин.