2017 йилнинг 24 июнь куни, Олмазор тумани ҳудудида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида фуқаро Нигматов Азим Маматовичнинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина текширилганда, унинг салон қисмидан учта гугурт кутисига кадокланган оғирлиги 6,2 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.