Лондонда 26 июнь куни кечқурун норозилик намойишчилари ҳаракатидан олти полициячи жабрланди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Намойишчилар қора танли британиялик Эдир Фредерико Да Коста қўлга олинганидан бир неча кун ўтиб вафот этгач, кўчаларга чиқишди. Эркакнинг қариндошлари полициячилар уни “қаттиқ калтаклашган” деб ҳисобламоқда.

Намойишчилар полициячиларга ғишт ва фаерлар отишган. Тўрт нафар полициячи шифохонага олиб кетилди.

Шунингдек таъкидланишича, полиция куч ва заҳарловчи модда бўлган баллончаларни қўллаган. Норозилик намойишлари давомида тўрт киши қўлга олинди.