Мессининг хайрия фонди 10 млн евролик даромадни яширган

Спорт 26 Июнь 2017 5478
Фото: Twitter/@barcelona

Машҳур футболчилар атрофида солиқ можаролари авж олишда давом этмоқда. Яқиндагина Криштиану Роналдунинг Испания ғазнаси олдидаги жуда кўп миқдордаги қарзи ҳақида кўплаб хабарлар берилди (15 миллион евро), кейин эса “ёмон йигитлар” рўйхатида португалияликнинг футболдаги бош рақобатчиси – "Барселона"нинг 30 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси ҳам пайдо бўлди.

Журналистларнинг хабар беришича, Лео хайрия фонди ташкил этилганидан буён (2007 йил), то 2015 йилга қадар даромадининг катта қисмини декларациядан ўтказмаган.

Мухбирларнинг фикрича, ташкилот футболчининг бизнес-ишлари учун аслида бир ниқобдир.

2009 йилда Лионель Месси отаси билан Аргентинадаги Росарио шаҳрида Fundacion Leo Messi ваколатхонасини очди, бироқ ўз ташкилотини Испанияда жамоатчилик сифатида рўйхатдан ўтказди. Журналистларнинг маълумот беришича, Месси айнан Росариода барча турдаги шартномаларни имзолаган, бироқ ҳеч қандай декларацияни тақдим этмаган.

Кейинчалик Аргентина молия вазирлиги Fundacion Leo Messi’ни ўз рўйхатидан чиқариб ташлади, сабаби бир неча йил давомида ташкилот ҳисоблари ҳақида ҳисобот олмаган.

Бу можаро Леонинг хайрия фаолиятини жиддий тарзда обрўсизлантиради, аргентиналикнинг бутун дунё бўйлаб миллионлаб ишқибозлари айнан шундан фахрланишарди.

Кўпроқ янгиликлар