«Монако» ҳужумчи Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолиш учун унинг маошини оширишга тайёр, деб хабар бермоқда RT.

AS маълумотига кўра, клуб раҳбарияти 18 ёшли ўйинчига иш ҳақини 900 фоизга оширишни таклиф қилган. Мбаппенинг амалдаги шартномасига кўра, футболчи ойига 80 минг евро ишлаб топмоқда. Француз янги шартномага имзо қўядиган бўлса, даромади бир ойда 700 минг еврога етади.