Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг ваъда беришича, Ҳиндистон яқинда фуқаролар ҳаёти учун шароитларнинг яхшилиги нуқтаи назаридан Қўшма Штатларга ўхшаш давлатга айланади.

Моди бу ҳақда Вашингтонда ҳиндлар олдида чиқиш қилиб айтиб ўтди.

"Сизларнинг юракларингиз мамлакатингиз АҚШга қачон ўхшаш бўлади, деб сўрайди. Мен ишонтириб айтишим мумкинки, ҳаммаси сиз ҳаётлигингизда амалга ошади", - дея Модининг сўзларини келтиради ИАНС ахборот агентлиги.

Ҳиндистон бош вазири Вашингтонда расмий ташриф билан бўлиб турибди, бугун у президент Дональд Трамп билан учрашади. Якшанба куни эса Моди Қўшма Штатларда яшовчи ҳиндлар билан учрашди. Унинг таъкидлашича, аксарият ҳиндистонликлар Америкада ривожланиш учун яхши муҳит бўлгани учун муваффақиятга эришганлар.

"Сизнинг муваффақиятингиз тарихига битта сабаб бор: сизлар бу ерда яхши муҳитни топдингиз, - деди Моди. – Ҳиндистонда сизлар каби истеъдодли 1 млрд 250 млн киши қолди, эндиликда улар ҳам яхши муҳитга эга бўлишади. Яқинда Ҳиндистонга ривож берамиз".

У Америкада яшовчи ҳиндларни ватанлари билан алоқани ушлаб туриш ва унинг ривожига кўмак беришга ҳам чақирди. “Агарда Ҳиндистонни қўллаб-қувватламоқчи бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Ҳиндистонга кўприкни сақлаб қолинг, ва сизларнинг ёш авлодингиз ҳам Ҳиндистон билан алоқани узишмасин”, - дея қўшимча қилиб ўтди Моди.