Олимлар туғилиш санаси ва инсон саломатлиги ўртасида боғлиқликни топишди

Lifestyle 26 Июнь 2017 27775
Фото: life.ru

Инсоннинг қайси ойда туғилгани унинг соғлиғига таъсир кўрсатади – Аликанте университетилик тадқиқотчилар шундай хулосага келишди. Олимлар кенг тарқалган 27 та касалликни ойлар билан солиштириб чиқишди ва улар ўртасида ўзаро боғлиқлик бор эканига гувоҳ бўлишди. Тадқиқот натижалари Medicina Clinica журналида эълон қилинган.

Аликанте университетилик олимлар ўтказган тадқиқотда 30 минг киши қатнашди. Улар маълумотларни таҳлил қилиб, қайси ойда туғилиш соғлиққа ижобий таъсир қилишини маълум қилишди.

Масалан, аниқланишича, сентябрь ойида дунёга келган эркаклар қалқонсимон без билан муаммоларга дуч келса, июнда туғилган аёллар кўпроқ қаттиқ бош оғриғидан шикоят қилишади.

Фото: life.ru

Тадқиқотчиларнинг тахминича, инсон соғлиғи ҳаётининг илк ойларидаги қуёшнинг фаоллигига боғлиқ экан. Етарлича қуёш нури ва D витаминини олмаган чақалоқлар доимий касалликлардан кўпроқ азият чекади.

Бундан ташқари, олимлар ҳомиладор аёлнинг соғлиғи ҳолатини ҳам эътиборга олишди. Мавсумий вируслар ва аллергия бўлажак она организмига таъсир кўрсатади ҳамда туғилажак бола учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, бир ойда туғилган эркак ва аёллар турлича касалликларга йўлиқиши мумкин. Тадқиқот натижалари Medicina Clinica журналида эълон қилинган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар