Telegram асосчиси: мессенжерларда шифрлашнинг кучсизлантирилиши миллий хавфсизликка таҳдид солади

Жаҳон 26 Июнь 2017 5003
Фото: Reuters

Мессенжерларда шифрлашнинг кучсизлантирилиши мамлакат миллий хавфсизлигига раҳна солади ва нафақат террорчилар, балки барча фойдаланувчиларга зарба бўлиб тушади. Шу билан бирга, терактлар таҳдиди йўқ бўлмайди, дея маълум қилди Telegram асосчиси Павел Дуров "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Дуров: Telegram’нинг тўсиб қўйилиши террорчиларга муаммо келтириб чиқармайди

"Telegram ёки WhatsApp каби коммуникация воситалари фақатгина эҳтимолий террорчилар учун хавфсиз бўла олмайди. Бундай сервисларни шифрлаш барча фойдаланувчиларни бирдек ҳимоя қилади, ёки уларга зарба бўлиб тушади. Алоҳида олинган давлатдаги охирги шифрлаш ўн миллионлаб кишиларни хакерлар ҳужуми ва коррупцияга боши билан шўнғиган амалдорларнинг шантаж қилишидан ҳимоясиз қилиб қўяди", - дея ёзди Дуров.

Telegram асосчисининг маълум қилишича, барча мессенжерларда шифрлашни кучсизлантириш мамлакатнинг миллий хавфсизлигига раҳна солади ва уни терактлар халос эта олмайди. "Бундай ҳолатда хорижий махсус хизматлар Россия фуқароларининг барча ёзишмаларини олиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, терактлар хавфи йўқолмайди – Париждаги воқеалардан кўриш мумкинки, терактни амалга ошириш учун бир марта ишлатиладиган телефон ва ҳеч қандай шифрлашсиз оддий СМС кифоя қилади", - дея таъкидлаб ўтди у.

Шунингдек, Дуров Санкт-Петербургдаги терактга тайёргарлик кўришда Telegram’дан фойдаланишгани борасидаги маълумотларга гумон билан қарашини билдирди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27340 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14392 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55554 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 436 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 497 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 439 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1577 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4076 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар