Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 20-22, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.