2017 йилнинг 21 июнь куни тахминан соат 06:00 ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Яккасарой тумани ҳудудида, Ильяс Валитов Илдусович уйининг омборхонасида қонунга хилоф равишда 4 туп «конопля» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.