АҚШ Ҳиндистон билан 366 млн долларлик ҳарбий шартнома имзолади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Битимга кўра, Вашингтон Ҳиндистонга С-17 ҳарбий-транспорт самолёти ва 4 та авиацион двигатель етказиб беради. Қурол-аслаҳа шунингдек радиоэлектрон бостириш воситаларини ташлаш тизими, ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизими ҳамда радио жавоббергичларни ўз ичига олади.

The Independent нашри маълумотларига кўра, АҚШ давлат департаменти ушбу битимни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг учрашуви вақтида маъқуллаган.

Boeing C-17 Globemaster III стратегик ҳарбий-транспорт самолёти бўлиб, бундай турдаги самолётлар Ҳиндистонга 2013 йилда етказиб берила бошланган.