АҚШ федерал судьяси Марк Голдсмит қўлга олинган ироқликларни мамлакатдан чиқариб юборишга вақтинчалик тақиқ қўйиш ҳақида қарор чиқарди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Таъкидланишича, вақтинчалик тақиқ икки ҳафтага жорий этилган, бироқ у номаълум муддатга узайтирилиши мумкин. Яқин 14 кун ичида Мичиган штатининг Шарқий округи суди бундай тақиқни номаълум муддатга киритиши юзасидан қарор қабул қилинади.

Бундан ташқари, агентликнинг хабар беришича, суд аввал судланган ироқлик фуқароларни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарди – қарийб 1,4 минг киши.