Буюк Британия қироличаси даромади қарийб 2 баробарга ошди

Жаҳон 27 Июнь 2017 6087
Фото: Getty Images

Буюк Британия қироличаси Елизавета II даромади қарийб икки баробарга ошиб, 82 млн фунт стерлингни ташкил қилди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Маълум бўлишича, даромад кўпайиши ҳукуматнинг Букингем саройидаги ишларга кўпроқ маблағ ажратгани билан боғлиқ.

«Қироличанинг ўтган йилги даромадлари 82,2 млн фунтни ташкил этди, бироқ у маблағларни 2019 йилгача сарфлай олмайди, сабаби кўчмас мулкдан олган фойдаси икки йил давомида тўлаб борилади», - дея аниқлик киритишган газетада.

Ўтган йилда қироличанинг даромади 42,8 млн фунтга тенг бўлган бўлса, 2012 йилда - 29,1 млн эди.

Кўпроқ янгиликлар