Дональд Трамп Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон 27 Июнь 2017 11237

АҚШ президенти Дональд Трамп Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига табрик йўллади. Табрик матни 27 июнь куни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев 
Жаноби Олийларига 

Президент Жаноби Олийлари! 


Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз. 

Муқаддас Рамазон ойида Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонлар бутун дунё мусулмонлари қатори имон-эътиқод ва хайр-эҳсон амалларига алоҳида эътибор қаратдилар. Америка Қўшма Штатларида мусулмонлар қўшниларга ва жамиятнинг турли табақалари вакилларига ёрдам бериш ҳамда қўллаб-қувватлашдек эзгу анъанани давом эттирган ҳолда, байрамни оила аъзолари ва дўстлар даврасида нишонладилар. 

Мазкур байрамни нишонлар эканмиз, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат ва эзгу ният каби фазилатлар аҳамиятини янада теран англаймиз. Шу муносабат билан Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан ана шу қадриятларни эъзозлашга қаратилган умумий мажбуриятимизни яна бир бор таъкидлайди. 

Сиз ва Ўзбекистон халқини яна бир бор байрам билан табриклайман! Рамазон ҳайити муборак бўлсин! 

Ҳурмат билан, 
 

Дональд Ж.Трамп,

Америка Қўшма Штатлари

Президенти

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар