Европа комиссияси Американинг Google компаниясига рекорд миқдорда – 2,4 млрд евролик жарима солди. Бу интернетда қидирув тизимлари бозоридаги етакчи позицияни суиистеъмол қилганлик сабаб рўй берди.

Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида сешанба куни эълон қилинган хабарда айтилади.

Аввалроқ Еврокомиссия сешанба куни Google’га 1 млрд евролик жарима тайинлаши мумкин экани ҳақида хабар берилганди