Европа Иттифоқи агар АҚШ Европа пўлати импортига чеклов киритса, унда жавоб чоралар кўради, деб айтди савдо бўйича еврокомиссар Сесилия Мальмстрем. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда. 

"Биз бу чора Жаҳон савдо ташкилоти меъёрларига мос келишига ишонч ҳосил қилишимиз керак ва агар у бизга путур етказса, унда биз ҳам албатта шу тариқа жавоб берамиз. Қандай қилиб ва қачонлигини ҳозир айтмайман, бироқ биз бунга тайёрланмоқдамиз", деб маълум қилди Мальмстрем.

"Биз одатда аниқлик бўлмагунча жавоб чоралар ҳақида гапирмаймиз, бироқ бу жавоб кучли бўладиган ҳолатдир", деб айтди FT билан суҳбатда бошқа бир европалик дипломат. 

Апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп пўлат импортининг АҚШ миллий хавфсизлигига таъсирини текширишни бошлашга кўрсатма берганди. Текширув натижалари яқин орада ошкор қилинади ва Вашингтон, эҳтимол, бу соҳада янги бож ва квоталар киритиши мумкин. Янги чоралар эса Европа, Канада ва Япония учун оғриқли бўлиши тахмин қилинмоқда.