2017 йил 24 июнь куни Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Навоий маҳалласида яшовчи 4 ёшли А.Ибрагимов ота-онасининг эътиборсизлиги туфайли электр гўшт майдалагич олдида ўйнаб ўтирган вақтида қўлини гўшт майдалагич қисиб қолади, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Шундан сўнг, А.Ибрагимовнинг ота-онаси уни дарҳол РШТТЁМ Самарқанд вилояти филиалига олиб боришади. Шифокорлар беморни кўриб ёрдам кўрсата олмаслигини айтиб Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат этишни тавсия қилишади.

Боланинг қўлини гўшт майдалагичдан чиқариб олиш мақсадида, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди шахсий таркиби шифокорлар билан ҳамкорликда темир гўшт майдалагични болгарка ёрдамида кесиб, А.Ибрагимовни ўнг қўлини чиқариб олишда амалий ёрдам кўрсатишди.