Испаниянинг Аликанте-Эльче аэропорти ҳудудида Airbus A320 йўловчи самолёти ва Peugeot 207 ҳэтчбеки иштирокида кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Daily Mail’нинг хабар беришича, автомобиль Vueling авиакомпанияси лайнерига учиш йўлагига қайрилиш чоғида халақит берган.

Бортида 153 йўловчи бўлган самолёт Римга рейсни амалга ошириши керак эди, бироқ тўхтатиб қўйилган автомобилга келиб урилган ва двигателларидан бирига зарар етказган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади.

Йўловчилар самолётдан олинди, уларнинг бари етти соатдан сўнг бошқа рейс билан учиб кетишган.

Vueling компанияси узр сўради. Учувчилар эса самолётлар ёнида умуман туриши керак бўлмаган машинани кўришмаган.

Автомобилни учиш-қўниш йўлагида қолдирган киши жиддий жаримага тортилади. Эҳтимол, у самолётга етказилган зарарни қоплаб бериши лозим бўлади.