Қатарнинг Вашингтондаги элчихонаси Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний жорий ҳафтада Вашингтонга ташриф буюришини тасдиқлади.

Аввалроқ Fox News телеканали ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда, АҚШ маъмурияти Вашингтонда Қатар атрофидаги вазиятни тартибга солиш ва экстремизмга қарши курашни жадаллаштириш мақсадида араб давлатлари етакчилари саммитини ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. 

Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср 5 июнда Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва араб давлатлари ички ишларига аралашишда айблаб, Доҳа билан дипломатик алоқаларни узганди.