Кенияда Сомали чегараси яқинида содир этилган портлаш оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция ходими Ноа Мвиванда маълум қилди. 

Воқеа мамлакат жанубидаги Киунгу шаҳрида юз берган. Қўлбола портловчи қурилмада юк машинаси портлаши оқибатида 4 полициячи ва 4 бола ҳалок бўлган. Ҳужумни содир этишда "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи гумон қилинмоқда.