КХДР Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинларида иштирок учун қўшма жамоа ташкил этиш бўйича таклифидан бош тортди. Бу музокараларга вақтнинг камлиги туфайли рўй берган, деб хабар бермоқда КХДРнинг Халқаро олимпия қўмитасидаги аъзоси Чан Ун. Унинг сўзларини Би-би-си келтирди. 

Аввалроқ Корея Республикаси президенти таэквондо бўйича жаҳон чемпионати очилишида, КХДР билан қишки Олимпия ўйинларида биргаликда иштирок этиш бўйича жамоа ташкил этиш таклифи билан чиқди. Шунингдек, у КХДРнинг 2018 йилги Ўйинларда қатнашиши Корея ярим оролидаги тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилишни таъкидлаб ўтди.

КХДР ва Жанубий Корея 1991 йилги стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида бирлашган жамоа сифатида иштирок этди. “Ўшанда бунинг учун музокараларнинг 22 раунди талаб этилганди. Бунга беш ойга кетган, бироқ бу биз дуч келаётган реаллик”, - дея маълум қилди Чан Ун.

Таъкидланишича, Жанубий Корея вакиллари “бирлашган жамоа тўғрисидаги очиқ мулоқотга тайёрдир”. 

Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари Пхенчханда 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.