Киевда кучли портлаш рўй берди

Жаҳон 27 Июнь 2017 39325

Украина пойтахтидаги Соломенская ва Механизаторлар кўчалари кесишган чорраҳада кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақида Life нашри хабар берди. 

Манбага кўра, чорраҳадан енгил автомобиль ўтаётган бир пайтда портловчи қурилма ишга тушган. Машина портлаш натижасида катта зиён кўрган. 

Воқеа рўй берган жойга шаҳарнинг барча оператив хизматлари йўл олган. Портлаш рўй берган ҳудуд қуршаб олинган.

Украина Мудофаа вазирлиги бу портлаш оқибатида Украина разведка Бошқармаси полковниги Максим Шаповал ҳалок бўлганини тасдиқлади.

"Бугун, 27 июнь куни, Киев шаҳрининг Соломенский туманида автомобиль портлади. Портлаш оқибатида Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси ходими полковник Максим Шаповал қурбон бўлди", — дейилган хабарда.

Кўпроқ янгиликлар