26 июнда Қоҳирадан ғарбда жойлашган Ал-Фаюм воҳасидаги Вади-Раён кўлида 8 бола чўкиб кетди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, аксарияти ўсмир ёшида бўлган болаларнинг чўкишига уларнинг тақиқланган жойларда чўмилишлари сабаб бўлган.  

Кўлнинг баъзи ерларида чуқурлиги 40 метргача етади. Маълум бўлишича, ҳалок бўлган болаларнинг кўпчилиги сузишни билмаган. Ушбу кўлга маҳаллий аҳоли Ийд ал-Фитр байрами вақтида дам олгани келади.