Мўғулистондаги президентлик сайловларида ғолиб аниқланмади

Жаҳон 27 Июнь 2017 4413

26 июнда Мўғулистонда ўтган президентлик сайловларида ғолиб аниқланмади, чунки номзодлардан бирортаси зарур бўлган кўпчилик овоз тўплай олмади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Шу туфайли сайловларнинг 2-босқичи бўлиб ўтади, унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади. 1-босқичда энг кўп овозга мамлакатнинг собиқ транспорт вазири, Демократик партия номзоди Халтмаагийн Баттулга эга бўлди.

Бироқ мамлакат марказий сайлов комиссияси Баттулганинг 2-босқичдаги рақиби ким бўлишини ҳали айтмади, чунки бюллетенлар ҳисоб-китоб қилинишда давом этмоқда. У Мўғулистон халқ партияси номзоди Миеэгомбин Энхболд ёки Мўғулистон Халқ-инқилоб партияси вакили Сайнхуугийн Ганбаатар бўлиши мумкин.

 

Кўпроқ янгиликлар