Нью-Йорк метроси поезди рельслардан чиқиб кетиши оқибатида камида 34 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, жароҳат олганлар ҳаётларига хавф йўқ. Шунга қарамай, 17 киши шифохонага юборилган.

Нью-Йорк транспорт бошқармасида авария поезд фавқулодда тўхташни амалга ошириши оқибатида юз бергани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, йўл ва туннелнинг бир қисми шикастланган.  

Авария сабабли яна бир нечта поезд тўхтатилган, улардан йўловчилар эвакуация қилинган. Транспорт бошқармаси воқеа сабабларини тергов қила бошлаган.