Олимлар: ҳаттоки ўчириб қўйилган смартфон ҳам кишиларнинг ақлий салоҳиятига зарар етказади

Lifestyle 27 Июнь 2017 8902
Фото: Flickr

Инсон ёнида ҳаттоки ўчириб қўйилган смартфон бўлса ҳам, ақлий вазифаларни ёмон бажаради. Олимлар бундай хулосага кишиларни ўзлари яхши кўрган гаджетлар ёнида масалаларни ечириб кўриб келишган. Тадқиқот натижалари Journal of the Association for Consumer Research журналида эълон қилинди.

Тажрибаларда компьютерлар монитори олдида ўтирган иштирокчилардан диққатни бир жойга тўплаш талаб этилувчи вазифаларни бажариш сўралди. Барча қатнашчилардан ўз гажетларини шовқинсиз режимга қўйиш ва уларни ёки столга экранини пастга қаратиб, ёхуд сумка ва чўнтакка солиб қўйиш ёки бошқа хонага олиб чиқиб қўйиш талаб қилинди. Натижаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, телефонини бошқа хонага олиб кириб қўйганлар, вазифани яхшироқ уддалашган бўлса, гажетларни столнинг устига қўйиб қўйганлар, уни чўнтак ёки сумкада сақлаганлардан бироз яхшироқ натижа кўрсатишди.

«Сизнинг онгингиз смартфон ҳақида ўйламайди, бироқ, аниқ бир нарса ҳақида ўйлашни талаб этувчи бу жараён, сизнинг ақлий ресурсларингиз бир қисмини тортиб олади», - дея аниқлик киритди тадқиқот муаллифи Эдриан Уорд.

Кўпроқ янгиликлар