Олмазор туманида такрорий ўғирлик содир этган шахслар қамоққа олинди

Жамият 27 Июнь 2017 4791

2017 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 10:30 да, Артур Нагимов Маратович ва Даврон Абдуллаев Мирзахўжа ўғли, ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш мақсадида, Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Наталья Бегловага (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли хонадоннинг кириш эшиги очиқлигидан фойдаланиб, унга тегишли “Samsung» русумли телевизорни ўғирлаганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

А.М.Нагимов ва Д.М.Абдуллаевларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27260 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14339 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55513 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 11 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 327 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 333 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1263 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 3731 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар