«Реал» ҳужумчиси Мариано Диас «Лион» сафига бориб қўшилади.

Marca хабарига кўра, ушбу футболчининг трансфери ҳақида тез кунлар ичида эълон қилинади.

Клублар ўзаро келишувга эришгани, трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил этиши айтилмоқда. У француз клубида шу йил ёзида кетиши кутилаётган Александр Ляказеттнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Доминиканалик 23 ёшли Мариано Диас якунланган мавсумда асосий жамоа сафида Примеранинг 8 ўйинида майдонга тушди ва бир гол уриб, бир голга узатма берди.