Роналду келажаги масаласини яхшилаб ўйлаб олмоқчи

Спорт 27 Июнь 2017 9548

«Лилль» клуби спорт директори, аввал Мадриднинг «Реал» клубида трансфер масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган Луис Кампос Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият хусусида фикрларини билдириб ўтди.

Португалиялик 32 ёшли футболчи шу ой давомида солиқчилар ва прокуратура айбловлари туфайли Испанияни бутунлай тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалди. Футболчи «Реал» ўзини етарлича қўлламаётгани туфайли шундай қарорга келгани айтилди.

«У менга айтдики, унга яхшилаб ўйлаб олиш учун бир неча кун керак. Бу нормал ҳолат. «Реал» билан боғлиқ вазият анчайин танг, аммо бу вазият чегарадан чиққан дегани эмас. Ўйлайманки, Криштиануда якуний қарорини қабул қилиш учун етарлича вақт бор. У тўғри қарор қабул қилса керак.

У билан шу ҳафтада гаплашдим. Ҳа, у анча хафа бўлган. Вазият уни издан чиқарган. Криштиану – футболдан бошқа нарсаларга чалғишни истамайдиган ва фақат футбол ҳақида ўйлашни истайдиган футболчидир. 

Умуман олганда, Роналду ўзига билдирилаётган айбловлардан ҳайрон. Унга ўзи ҳақидаги бундай хабарларни ўқиш жуда ёқимсиз. У хотиржамликни истайди, ҳозир эса у қийин даврни бошдан кечирмоқда» – дея давом этган Луис Кампос.

«Мен қандай позицияданми? Менимча, дунёнинг энг кучли футболчиси дунёнинг энг яхши клубида тўп суради. Мен шундай фикрда қатъийман. Менимча, «Реал»дагилар Роналду қанчалар муҳимлигини яхши билишади. Буни футболчининг ўзи ҳам буни яхши тушунади», – дея «Лилль» спорт директори сўзларини келтирган ESPN.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32918 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18449 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71172 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58995 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 585 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 41 Жаҳон
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2457 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар