АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиациясининг Суриядаги зарбаси натижасида 57 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги тинч аҳоли вакилларидир. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

Таъкидланишича, зарба Ал-Маядин шаҳридаги ИШИД жангарилари томонидан қамоқхона сифатида фойдаланилган бинога берилган. Унда террорчилар томонидан асирга олинган оддий фуқаролар ҳам бўлган.

Сурия инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича мониторинг маркази маълумотига кўра, авиазарба оқибатида оддий сурияликлардан 42 нафари ҳалок бўлган.

Коалиция вакили Райан Диллоннинг сўзларига кўра, ушбу хабарлар текширилади.

«Агарда биз тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонларга масъул бўлсак, унда буни тан оламиз», - дея Диллоннинг сўзларини келтиради Reuters.