Дунё давлатларининг АҚШга нисбатан муносабати, мамлакатга Дональд Трамп президент бўлганидан сўнг ёмон томонга ўзгарди. Бундай хулосага Pew Research Center маркази мутахассислари 37 давлатда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра келишган.

Маълум бўлишича, АҚШ имижи Европа, Осиёнинг барча мамлакатлари ва дунёнинг бошқа ерларида жабр кўрган. Бундан фақат икки давлат истисно: Россия ва Исроил.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, собиқ президент Барак Обаманинг президентлиги сўнгги йилларида АҚШнинг ижобий образи турли давлатлардан бўлган 64 фоиз респондентларда юзага келган. Бироқ, Трампнинг ҳокимият тепасида беш ойдан бери бўлиши пайтида бу фоиз – 49 га қадар қисқарди.

Шу билан бирга, Трамп тўғри сиёсат олиб бораётганини фақатгина 22 фоиз иштирокчилар эътироф этган (Обама пайтида – 64 фоиз).