Жанубий Калифорния Университети қошидаги Архитектура мактаби ўқувчилари бошпанасиз қолганлар учун қайта ишланган чиқиндилардан ғилдиракли уй қуришди. Ўқув муассасаси сайтида шу ҳақида маълумот берилди

Икки квадрат метрдан катта бўлмаган майдонга эга ёғоч уйда каравот, стол, стул ва шахсий буюмлар бор. "Иншоот" шунингдек кичик деразаларга ҳам эга. "Биз чиқиндилар ва одамлар томонидан шаҳар кўчаларига ташлаб кетилган кераксиз буюмлардан уй қурдик", - дейди ўз юк машинасида материалларни ташиган талаба Жереми Кармен.

"Бу лойиҳа ўқувчиларга уларнинг бўлғуси меъморлар сифатидаги имкониятларини кўрсатиб берди", - деди кафедра доценти Скотт Митчелл. У бошқа бир педагог билан бирга лойиҳанинг боришини назорат қилган. 

Уй лотереяда ўйналди, тушган пул маблағлари бошпанасиз қолганларни қўллаб-қувватловчи икки хайрия ташкилотига топширилди.