2017 йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 11 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 26 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 228 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 48 тасини қўпол турдаги, 3 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 26 июнь куни жами 1246 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 520 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 726 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.