2017 йилнинг 23 июнь куни номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани ҳудудида яшовчи Валерия Кравчук (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган жами 1.900.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Ильдар Мухтаров Сабирович содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.