Пентагон: Эрон Сурияда қоидаларга зид ўйнамоқда

Жаҳон 28 Июнь 2017 5650
Фото: AP Photo / Jacquelyn Martin

АҚШнинг фикрича, Эрон Сурияда “қоидаларга зид ўйнамоқда”, бироқ, Россия Теҳронга ислом республикаси ҳукумати қарорларига таъсир кўрсатиш бўйича иш олиб борган. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис журналистларга маълум қилди.

"Ҳа, эронликлар қоидаларга зид ўйнамоқда. Бизнинг фикрча, руслар уларни вақти-вақти билан қандайдир ишларни қилиш қарорини қайта ўзгартириш ҳаракатида бўлган", - дея маълум қилди Мэттис.

У Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи эронлик кўнгиллилар билан можародан хавфсираётгани йўқми, деган саволга: “Йўқ, агарда эронлик кўнгиллилар бизга ҳужум қилмаса” дея жавоб қайтарди. Пентагон раҳбарининг Европага парвоз қилаётган самолёт бортидан берган баёнотини Америка ҳарбий маҳкамаси матбуот хизмати тарқатди.

Кўпроқ янгиликлар