АҚШ Россияда минглаб шимолий кореяликлар мажбуран ишлатилишларини маълум қилди

Жаҳон 28 Июнь 2017 7989

Россия ҳукумати одам савдосига қарши курашиш бўйича етарлича саъй-ҳаракатларни амалга оширмаяпти, мамлакат ҳудудида эса Шимолий Корея фуқаролари меҳнат лагерлари фаолият юритади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг 27 июнда чоп этилган одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳисоботида айтилган.

"Россия ҳукумати Шимолий Корея билан икки томонлама келишувлар муддатини узайтирди. Бу келишувларга кўра, Россияда Шимолий Корея меҳнат лагерлари фаолият юритади, уларда минглаб шимолий кореяликлар мажбуран ишлатиладилар", деб айтилган ҳужжатда.

Ҳисоботда айтилишича, Шимолий Корея ҳар йили Россияга ўзининг 20 мингга яқин фуқаросини ишлашга юборади. Бундан ташқари, Россияда ишловчи 30 минг шимолий кореялик зўравонлик билан меҳнат қилишга мажбурланади. 

Давлат департаменти маълумотларига кўра, улардан кўпчилиги кунига 20 соатдан ишлашга мажбурлар, уларнинг маошлари эса Шимолий Корея ҳукуматига жўнатилади ва Пхеньян шу тариқа йилига юзлаб миллион долларлар топади.

Давлат департаменти қаторасига бешинчи йил Россияни ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари АҚШнинг одам савдосига қарши курашиш қонунчилиги стандартларига умуман жавоб бермайдиган давлатлар қаторига қўшиб келади.
 
"Россия ҳукумати одам савдосига қарши курашишнинг минимал стандартларини ҳам бажармайди ва бу йўналишда сезиларли қадамларни амалга оширмайди", дейилган ҳужжатда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 32636 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13099 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87457 Ўзбекистон
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 9 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 192 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1042 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2142 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Кўпроқ янгиликлар