Дуров «таслим бўлди»

Технология 28 Июнь 2017 25705

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, у мессенжер Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларидаги назорат федерал агентлиги («Роскомнадзор») реестрига киритилишига рози. Бироқ бу фақатгина очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ҳеч қандай қўшимча мажбуриятларсиз бўлиши керак.

"Telegram компания-нашри ҳақидаги рўйхатдан ўтказиш маълумотлари – сир эмас ва барча хоҳловчига очиқ манбаларда тақдим этилган... Агарда назоратга солувчининг хоҳиши шу билан чекланса, менда ушбу маълумотлардан Telegram Messenger LLP’ни маълумот тарқатувчилар реестрида ишлатилишига қаршилик йўқ", - дея ёзди Дуров "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шу билан бирга, унинг маълум қилишича, Telegram жамоаси “Яровая қонуни”ни бажариш истагида эмас, у “техник жиҳатдан амалга оширилмайдиган” деб аталди.

"Бошқа сўзлар билан айтиладиган бўлса, биз реестрга киритиш учун розилик бериб, Роскомнадзор баёноти (“шу билан нуқта”) софлигидан келиб чиқамиз ва ўзимизга қўшимча мажбурият олмаймиз", - дея таъкидлаб ўтди Дуров.

Ўтган жума куни Россия ахборот технологиялари устидан назорат қилиш хизмати раҳбари Александр Жаров Telegram жамоаси ва шахсан Дуровни Россия қонунчилиги талабларига риоя этиш ҳамда муассасага маълумот тарқатувчилар реестрига киритиш учун маълумот беришга чақирди. Жаровнинг билдиришича, акс ҳолда мессенжер Россия ҳудудида тўсиб қўйилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар