Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев шанба кунлари фуқаролар видеоқабулини амалга оширади.

Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, илк телекўприк 1 июль куни бўлиб ўтади. Улар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва кадастр давлат корхоналари орқали соат 10:00 дан 12:00 гача амалга оширилади.

Телекўприклар натижалари ҳақидаги маълумот қўмита сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилади.