Фарғонадаги қатор олий ўқув юртларида янги йўналишлар очилди

Жамият 28 Июнь 2017 8307

2017 йил 5 май куни Президент қарори билан қабул квоталари тасдиқлангани жорий йилги қабул мавсумини расман очиб берди, деб бемалол айтиш мумкин. Мазкур қарор асосида бир қанча янгиликлар ва ўзгаришлар киритилди. Масалан, Республика бўйича квоталар 8 минг 409 тага кўпайган ва жами 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Хусусан, Фарғона давлат университетида бу йил 1600 нафар абитурент талаба бўлиш бахтига муяссар бўлади. Улардан 405 нафари Давлат грантлари асосида бўлса, қолган 1195 нафари шартнома асосида таҳсил олиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусига кўра, бу йил Фарғона давлат университетида янги йўналишлар очилди. Тожик филологияси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси, Ҳаётий фаолият хавфсизлиги, Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда касбий таълим йўналишларга ёшлардан аризалар келиб тушмоқда.

Фарғона давлат университетида авваллари 26 та йўналишда таҳсил олиш имконияти бўлса, уларнинг сафи яна 5 тага кўпайди. Қабул қилиниши мумкин бўлган талабаларнинг сони ҳам 320 тага ошган.

Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Фарғона филиали эса бу йил 5 та йўналиш бўйича жами 340 нафар талабани қабул қилади. Мазкур олий таълим муассасасида ҳам янги - Ахборот хавфсизлиги йўналиши ташкил этилди. Авваллари 290 нафар талаба қабул қилинган бўлса, бу йил уларнинг сафи яна 50 нафарга кўпайди.

Маълумот ўрнида, жорий йил Фарғона вилоятидаги 4 та олий таълим муассасаси, жумладан, Фарғона давлат университети 1600 нафар, Фарғона политехника институти  1915 нафар, ТАТУ Фарғона филиали 340 нафар, Қўқон педагогика институти 1200 зиёд талабани ўқиш учун қабул қилади. Президент қарорига кўра, 68 баллдан юқори кўрсаткич тўплаган абитурентлар ўқиш истагида бўлса, контракт асосида таҳсил олишлари мумкин.

Айни кунларда абитуриентлар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича хужжат топширишмоқда. Бироқ ҳужжатлар сони айни вақтгача камроқ. Одатда қабул комиссияси 20 июндан ўз ишини бошлар эди. Шу сабабли ҳам ёшлар бу борадаги янгиликни эшитмаган кўринишади. Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар 15 июндан 15 июлга қадар қабул қилинади.

Аҳрор Зиё, Фарғона

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар